Месси Аргентина — Ўзбекистон ўйинини бекор қиладиган бўляпти
Аргентина ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида режалаштирилган ўртоқлик учрашуви Лионель Месси иштирокига боғлиқ ҳолда савол остида қолди, деб хабар бермоқда World Soccer Talk манбасига таяниб.
ESPN Argentina нашри инсайдари Эстебан Эдул маълумотича, Хитойдаги ташкилотчилар Аргентина футбол ассоциациясига Осиёда бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказиш таклифини берган.
Дастлаб музокаралар тўхтаб қолган, чунки қабул қилувчи томон шартнома доирасида Мессининг майдонга тушишини кафолатлашни талаб қилган. AFA эса бундай мажбуриятни ўз зиммасига олишга тайёр эмаслигини билдирган.
Ҳозир музокаралар яна жонланди, аммо 39 ёшли ҳужумчи иштирок этамидими-йўқми, деган савол ҳали ҳам асосий муаммо бўлиб турибди. Тур доирасидаги молиявий келишувлар айнан Мессининг майдонга тушишига бевосита боғлиқ экани таъкидланмоқда.
Аргентина учун эҳтимолий рақиблардан бири сифатида Ўзбекистон терма жамоаси тилга олинмоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, миллий жамоалар 30 сентябрь куни Хитойда ўзаро баҳс олиб бориши кутилмоқда. Шу билан бирга, Аргентина футбол ассоциацияси ҳалигача ушбу ўйинни расман тасдиқлагани йўқ.
Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионати финалида Испанияга мағлуб бўлганидан сўнг, Лионель Месси миллий жамоадаги келажаги ҳақида оммавий баёнот бермаган.
Федерация раҳбарияти ундан камида 2028 йилги Америка кубогигача терма жамоа шарафини ҳимоя қилишни кутаётгани айтилмоқда. Бироқ якуний қарор барибир футболчининг ўзига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисоблангади. Лионель Месси етакчилигидаги аргентиналиклар финалгача етиб борди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса гуруҳ баҳсларида Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси футболчиларига ютқазиб қўйди ва турнирни эрта тугатди.
Ҳусанов собиқ жамоаси "Ланс"га, Раҳмоналиев ўзи орзу қилган "Барселона"га қарши ўйнайдиган бўлди
Ҳусанов Лига кубогидаги рақибини билиб олди
Шомуродов трансфери бўлмайди!
"Трабзонспор" Шомуродов бўйича нохуш хабар олди!
Ҳусанов ёнига яна бир ўзбек қўшилди! Ўзбекистон УЕФА Чемпионлар лигасида Қозоғистондан ўзиб кетди

Фикрлар