Ҳусанов Лига кубогидаги рақибини билиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия лигаси кубогининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу босқичнинг энг марказий баҳси “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги қарама-қаршилик бўлади.

3-босқичдан бошлаб,  бу мавсумда Англия номидан еврокубокларда иштирок этаётган жамоалар ҳам мусобақага қўшилади.

“Ливерпуль” – “Тоттенхэм” ўртасидаги шов-шувли баҳсдан ташқари, қуръа натижасида “Манчестер Юнайтед” – “Брайтон”, “Манчестер Сити” – “Норвич”, “Арсенал” – “Ипсвич” жуфтликлари пайдо бўлди. “Челси” эса “Лидс”га қарши ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун аввал “Лутон” тўсиғидан ўтиши керак.

Лига Кубогининг 3-босқич учрашувлари 7 ва 14 сентябрдан бошланадиган икки ҳафта давомида ўтказилади.

Лига Кубоги 3-босқичига қуръа натижалари:

  • «Кристал Пэлас» — «Мидлсбро»
  • «Манчестер Юнайтед» — «Брайтон»
  • «Манчестер Сити» — «Норвич»
  • «Сандерленд» — «Халл»
  • «Ипсвич» — «Арсенал»
  • «Ковентри» — «Астон Вилла»
  • «Борнмут» — «Линкольн»
  • «Ливерпуль» — «Тоттенҳэм»
  • «Челси» / «Лутон» — «Лидс»
  • «Миллуолл» — «Ньюкасл»
  • «Флитвуд» — «Шеффилд Юнайтед»
  • «Эвертон» — «Вулверхэмптон»
  • «Лейтон Ориент» — «Брэдфорд»
  • «Ридинг» — «Брентфорд»
  • «Питерборо» — «Барнсли»
  • «Вест Хэм» — «Фулхэм» / «Уимблдон»

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўтган мавсумда “Манчестер Сити” таркибида Англия Лигаси кубоги мусобақасида ғолиб чиқиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Месси Аргентина — Ўзбекистон ўйинини бекор қиладиган бўляпти

Шомуродов трансфери бўлмайди!

"Трабзонспор" Шомуродов бўйича нохуш хабар олди!

Ҳусанов ёнига яна бир ўзбек қўшилди! Ўзбекистон УЕФА Чемпионлар лигасида Қозоғистондан ўзиб кетди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!