Шомуродовга имкон берилмаяпти
А Серия якунланишига саккизта тур қолди. 30-тур якунларига кўра, юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоалар сони ҳамон саккизтасини ташкил этади.
13-поғонада бораётган “Лечче” ва хавфли зонанинг энг юқори қатори – 18-ўринда турган “Эмполи” ўртасидаги фарқ атиги тўрт очкони ташкил қилмоқда. Элдор Шомуродов ўйнаётган “Кальяри” футболчилари “Лечче”дан икки очко орқада ва “Эмполи”дан шунчага олдинда бормоқда.
Бироқ атиги 14 очко билан сўнгги поғонага тушиб қолган “Салернитана”дан ташқари қолган еттита жамоа, хусусан, “Лечче”, “Удинезе”, “Верона”, “Кальяри”, “Фрозиноне”, “Эмполи” ва “Сассуоло”да А Сериядаги жойини сақлаб қолиш имконияти бор. Лекин бу чемпионатни хотиржам давом эттириш кафолатини бермайди ва вазият исталган пайтда ўзгариб кетиши мумкин.
“Кальяри” учрашувларини таҳлил қилиб бораётган футбол эксперти Витторио Санна ўз ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаси орқали чиқишида сардинияликлар бош мураббийи Клаудио Раньерини ҳужум чизиғида ўзгаришлар қилишга чақирди.
Раньери кейинги пайтда асосий ҳужумчиси сифатида кўпинчи перулик Жанлука Лападуладан фойдаланмоқда. 33 ёшли форвард 17 та ўйинда иккита гол урган холос.
Витторио Санна қуйидаги таклифни илгари сурди.
- Мен Элдор Шомуродов асосий марказий ҳужумчи сифатида ўйнай олишига қатъий ишонаман. Уни ҳар доим ҳам ҳужумкор ярим ҳимоячи ёки иккинчи ҳужумчи сифатида майдонга тушириш тўғри эмас.
Элдорга марказий ҳужумчи сифатида “Кальяри”да асосий номзод ҳисобланган Жанлука Лападула билан рақобатлашиш имконини берилмаяпти. Бу нотўғри ҳолат, деб ўйлайман.
Ҳар доим Лападулани танлаш ҳам тўғри эмаслиги кўриниб турибди: балки бу ҳужумчи кейинги баҳсларда тўп киритар, лекин айни пайтда у ишончли оқлай олмаяпти.
Қолаверса, Лападуланинг ҳужум марказида бўлиши Зито Лувумбони бу ҳудуддан узоқда қолиб кетишига сабаб бўляпти. Эътиборингизни айнан мана шу сабаб туфайли “Кальяри” куни кеча “Верона” билан бўлганб баҳс каби ўйинларда ҳам голлар етишмаяпти. Бундай учрашувларда “Кальяри” жуда кўп ҳужум уюштиряпти, лекин жарима майдончасига узатилган паслардан фойдаланилмаяпти.
Фикримча, “Кальяри” мураббийлар штаби бу масалани яхшилаб ўйлаб кўриши керак, - деди Витторио Санна.
Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродов жароҳатидан тикланиб, майдонга қайтганидан кейин анча фаол ўйнай бошлади. Легионеримиз голлари ҳисобини очишга эришди. Гол урмаган баҳсларда ҳам яхши ўйнаяпти.
Хусусан, “Верона”га қарши баҳсда Клаудио Раньери энг фаол ўйнаётган ҳужумчимизни биринчи бўлимдан кейин захирага олди. Италиялик мутахассис ўзбек футболчиси яхши ўйнаганини қуйидагича эътироф этди:
- Мен Шомуродовга ачинаман. Биринчи бўлимда энг яхши ўйин кўрсатаётган ҳужумчини танаффусда захирага олишимга тўғри келади. Биз рақиб ҳимоясини ёриб ўтишимиз керак эди, лекин улар иккинчи қаватда яхши ўйнайдиган ҳужумчиларимизга қарши кучли ҳимояланишди. “Верона” жуда эҳтиёткорона ўйнади ва улар ҳужумчиларимизга ўзини кўрсатиш имконини бермади.
Виола ҳужум ва ярим ҳимояни боғлаши учун Шомуродовнинг ўрнига уни майдонга туширдим, - деди Клаудио Раньери.
Баҳсни таҳлил қилиб чиққан Витторио Санна эса, “Кальяри” мураббийлар штаби Элдор Шомуродовга марказий ҳужумчи сифатида кўпроқ имкон бериши керак, деган хулоса келган.
“Кальяри” футболчилари А Сериядаги навбатдаги учрашувини 7 апрель куни ўз майдонида “Аталанта” жамоасига қарши ўтказади.
Янги рейтинг: Шомуродов энг қимматбаҳо футболчи мавқеини бошқа ўйинчимизга бой берди!
Легионеримиз рўза тутиб ўйнаш ҳақида фикр билдирди
Фикрлар