Шомуродовга ким устозлик қилади? "Рома" янги бош мураббий билан келишувга яқин

  • 23 May 11:45
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Аталанта"нинг амалдаги бош мураббийси Жан Пьеро Гасперини мураббийлик фаолиятини "Рома"да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Себастян Сарно маълум қилди.   

Манбанинг хабар беришича, "Рома" Гасперини билан келишувга жуда яқин, томонлар доимий мулоқотда. Таъкидланишича, оммавий ахборот воситаларида тилга олинган бошқа барча номзодлар ҳақидаги маълумотлар ишончли эмас.

Гасперини "Аталанта"ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. 67 ёшли италиялик мутахассиснинг шартномаси жорий мавсум якунида тугайди. 37-тур якунига кўра, "Аталанта" 74 очко билан А Серия турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Рома" эса 66 очко тўплаб, бешинчи поғонада жойлашган.

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
&
Болельщик
23/05/2025 12:13
Клопп кани