Шомуродовга нима бўлди? Ҳамма Элдордан хавотирда!

2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш турнири учинчи босқичининг бешинчи тур учрашуви Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муваффақиятсиз якунланди.

Терма жамоа етакчиси, сардори ва тўпурари Элдор Шомуродов жуда эрта жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмасдан, 21-дақиқада ўрнини Жалолиддин Машариповга бўшатиб беришга мажбур бўлди.

Бу ҳамюртларимиз ўйинига таъсир қилди. Биринчи бўлимнинг ўзида иккита гол ўтказиб юбордик. Ўйиннинг иккинчи ярмида Аббосбек Файзуллаев мезбонлар дарвозасини боши билан икки марта ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ тўхтатишлар учун олти дақиқа қўшиб берилган бўлса-да, бош ҳакам мезбонлар ғалаба тўпини киритмагунича ҳуштагини чалмади. Оқибатда қўшиб берилган 12-дақиқада қатарликлар ўз мақсадига етди.

Италия матбуоти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “РОма” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг майдонни эрта тарк этганига эътибор қаратди.

Sports.uz портали “Рома” фаолиятини ёритиб бораётган манбаларнинг ушбу ҳолат бўйича муносабатларини ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ҳавола этади.

SIAMOLAROMA.IT:

Тригорияни тарк этиб, ўз юрти терма жамоаси сафига қўшилган орасида Элдор Шомуродов ҳам бор. “Рома” ҳужумчиси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатининг навбатдаги саралаш учрашувларига чақиртирилган.

Шомуродов Қатарга қарши учрашувни бошланғич таркибда бошлади ва 21-дақиқада жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Шифокорларнинг етти дақиқа давом этган “қутқарув операцияси”дан кейин кўзида ёш билан майдонни тарк этди.

Бу “Рома” учун хунук забар. Рим клуби мутасаддилари Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Ўзбекларнинг қатарликларга қарши учрашуви эса, 3:2 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Аббосбек Файзуллаевнинг дубли камбэкка қамлик қилди.

LAROMA24.IT:

“Рома” бош мураббий масаласини ҳал қилди. Клаудио Раньери расман “Рома” бош мураббийи этиб тайинланди. Шартнома мавсум охиригача тузилган ва ундан кейин 73 ёшли мутахассис клуб хўжайинларига спортга доир масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб фаолиятини “Рома”да давом эттираверадиган бўлди.

Клаудио Раньери дарров машғулотларни бошлаб юборди. Бироқ Римдаги янги фаолияти давомида биринчи муаммога ҳам дуч келди.

Бу Элдор Шомуродовнинг ҳолати билан боғлиқ масала. Тажрибали ҳужумчи Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари беллашуви давомида жароҳат олиб, ўйинни тарк этишига тўғри келди. Шомуродов захира ўриндиғида аламда кўз ёши тўкди.

TUTTOMERCATOWEB.COM:

Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги беллашувнинг 21-дақиқасида “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов жароҳат туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. “Кальяри” ва “Женоа”нинг собиқ футболчиси бундан жуда ҳафа бўлди, майдонни тушкун кайфиятда тарк этгани жароҳатнинг жиддий бўлиши мумкинлиги эҳтимолидан хавотир уйғотади.

Бу орада “Рома” Клаудио Раньери расман бош мураббий сифатида таништирди. У мавсум охиригача қадар жамоага устозлик қилади, кейинчалик маслаҳатчи лавозимига ўтади. Унга қадар клуб жамоага бошқа муносиб бош мураббий қидиради.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. 29 ёшли ўйинчимиз халқаро миқёсда 78 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 41 марта ишғол қилган.

Шомуродовнинг ишлари юришиб кетадиган бўлди. “Рома” Элдорни яхши биладиган мураббий танлади!
Ўзбекистон Қатарни неча марта ютган? Бу гал нима бўлади?

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
15/11/2024 21:44
13 daqiqa tugri edi
6daqiqa qushildi ammo 7daqiqa travma bilan VAR ga ketti futbolni tushunmasanglar nima qilasilar yolgon gapirib
Biza himoyaga qaytmasak yutardik
Ilhomjon Feyz
15/11/2024 20:41
Бобирни формаси элдорникидан яхшироқ. Аааанча яхши. Катанес бобирни захирада қолдириб хато қилябди.