Шомуродовга тўпни олдириб қўйган Роналду энг зўр футболчи бўлди

WhoScored статистика портали А Серия футболчиларининг ҳар бир учрашувда олган баллари асосида жорий мавсумнинг энг кучли ўйинчиларини аниқлади. Унга кўра, ўртача ҳисобда 7,8 баллга эга бўлган “Ювентус” юлдузи Криштиану Роналду энг яхши футболчи бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Женоа” ва “Ювентус” ўртасидаги учрашувда Элдор Шомуродов  катта тезликда ҳужумга ўтган Криштиану Роналдуга етиб олиб, ундан тўпни олиб қўйган ҳолда хавфни бартараф этганди.  

Жорий мавсумнинг рамзий жамоасига қуйидаги футболчилар киритилди: Андреа Консильи (“Сассуоло”, 7.1), Хуан Куадрадо (“Ювентус”, 7.2), Рожер Ибаньес (“Рома”, 7.1), Кристиан Ромеро (“Аталанта”, 7.1), Тео Эрнандес (“Милан”, 7.6), Доменико Берарди (“Сассуоло”, 7.6), Родриго Де Пауль (“Удинезе”, 7.6), Генрих Мхитарян (“Рома”, 7.5), Хакан Чалханоглу (“Милан” 7.6), Криштиану Роналду (“Ювентус”, 7.8), Андреа Белотти (“Торино”, 7.6).

Италия чемпионатида 3 январгача таътил эълон қилинди. Айни пайтда мусобақа жадвалида кучли учликни “Милан”, “Интер” ва “Рома” ташкил қилиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)