Шомуродовни ортга қайтаришмоқчи!

Кучли бешлик чемпионатларидаги ягона вакилимиз – Элдор Шомуродов А Сериядаги фаолиятини Генуя шаҳрида бошлаган эди. Ҳаммамизга маълумки, ушбу шаҳар шарафини ҳимоя қиладиган Италиянинг энг қадимий клуби – “Женоа” 2020 йилнинг октябрида ўзбек ҳужумчисини “Ростов”дан жами 9 миллион еврога трансфер қилганди.

Генуя шаҳридаги фаолият легионеримиз учун ўзига яраша самарали бўлди. Италия чемпионатида 31 та учрашувда саккизта гол ва битта ассист, Италия кубогидаги битта ўйинда битта ассист қайд этди.

Элдор иккинчи мавсумини анча жиддий клуб – “Рома”да бошлади. Рим клубига кўчиб ўтганидан бери давом этиб келаётган энг катта ва ягона муаммо ўйин амалиётининг етишмаслигидир. Ҳамюртимиз қандай спорт формасида бўлишидан ва бошқа ҳужумчилардан қолишмаслигини исботлаб келаётганидан қатъи назар, Жозе Моуриньо етарли имконият бермаяпти.

шома

Агар Элдор Шомуродов ўзига яраша юқори савияли ҳужумчи бўлмаганидан ҳар трансфер ойнаси даврида бир неча клублар ўртасида талаш бўлмасди.

Ҳозир ҳам ёздаги ҳолат такрорланмоқда. Италиянинг ўзидан “Монца”, “Болонья”, “Торино”, “Специя”, “Крамонезе”, “Верона” ва “Сампдория” ўзбек ҳужумчисининг хизматига кўз тикмоқда. Уларнинг аксарияти Рим клубига ўз таклифини юборган.

Қишки трансферлар ойнаси очилмай туриб, “Сампдория” ҳам Шомуродов трансфери бўйича иш бошлади. Бу клуб Элдорни кучли бешлик лигаларидаги фаолиятини бошлаган илк манзил - Генуя шаҳрига қайтармоқчи. 

“Сампдория” Генуя шаҳрининг иккинчи клуби. Ўтган мавсумда “Женоа” юқори дивизионни тарк этганидан кейин А Серияда Генуянинг ягона вакили сифатида “Сампдория” куч синашмоқда. Бироқ, Деян Станкович шогирдлари жуда мураккаб вазиятда. Жамоа битта ғалаба ва учта дуранг билан 19-поғонага тушиб қолган.

Энг ачинарлиси, генуяликлар 15 та ўйинда рақиблар дарвозасига атиги олтита тўп киритган холос. Шу боис, Деян Станкович асосий ҳужумчи сифатида барча ўйинларда майдонга тушиб, биттагина гол урган Франческо Капутога жавоб бериб, ўрнига Элдор Шомуродовни олиб келмоқчи.

 La Gazzetta dello Sport газетаси журналисти Ф. Гримальдининг хабар беришича, “Сампдория” акционерлари мажлис ўтказиб, трансферларга маблағ ажаратиш масаласини, хусусан, Шомуродовни Генуя шаҳрига қайтаришни муҳокама қилади.

Айни пайтда бу клубда Диссе Бальдини барча трансферларга масъул этиб белгилади. Унинг асосий вазифаси “Рома” спорт директори Тьягу Пинтони ўзбек футболчисини мавсум охиригача Генуяга ижарага қўйиб юборишга кўндириш бўлади.

Айрим манбалар, Рим клуби Шомуродовни ижарага олмоқчи бўлаётган клублардан унинг ярим йиллик фаолияти учун 750 минг евро миқдорида маошини тўлашни ҳам талаб қилаётганини ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовни "Сампдория" мухислари яхши билади. Ўзбекистонлик ҳужумчи "Женоа" таркибида бу жамоага қарши ўйинда голли пас узатган. "Рома" футболчиси сифатида эса "Сампдория" дарвозасини ишғол қилган.

1633235935_3205633-65667928-2560-1440

Генуяликлар легионеримизни Италия футболига яхши мослашгани учун ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.  

Аввалроқ, Элдор Шомуродов мусобақа жадвалининг қуйи поғоналарида жойлашган жамоалар, хусусан, “Кремонезе”нинг таклифини қабул қилмагани, балки Европакубоклар учун курашаётган “Торино”га ўтишга мойил экани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.

Shomurodov “xatosini” tushunib etdi...

Corriere dello Sport: Mourino Shomurodov “Roma”ga kelishini bilmagan!

"Roma"ni qutqargan Shomurodovning o‘yini qanday baholandi?

O‘runov jamoasiz qolganining haqiqati ochildi!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!