"Рома"ни қутқарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

“Рома” жамоаси Японияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини “Йокогама Фаринос” футболчиларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашуви билан якунланди.

Голларга бой бўлган учрашувда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилди. Биринчи бўлим мезбонлар устунлигида ўтди. Жозе Моуриньо танаффусда бир неча ўзгаришлар қилгани якунда ўз самарасини берди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Элдор Шомуродов, Николо Дзаньоло ва Кристиан Вольпато ўйиндаги устунликни римликларга олиб берди. Охир оқибат, икки тўп фарқи билан ортда қолаётган “Рома” мағлубиятдан қутилиб қолди.

BIG-shomurodov-roma-yokohama-1

Учрашувни кузатиб борган http://www.romaforever.it сайти экспертлари “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини баҳолаб чиқди.

Свилар 5:

Бир неча хатога йўл қўйди. “Рома”нинг ёш дарвозабони учун ўйин омадсиз кечди.

Кумбулла 6:

Рақига жиддий қаршилик кўрсата олди. Фаол ўйнади.

Смоллинг 6:

Кенг майдон бўйлаб ўйнашга уринди. Ўз даражасида ҳаракат қилди.

Ибаньес 7:

Энг зўр ўйнаган футболчилардан бўлди. Гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартиришга эришди.

Челик 5.5:

Рақибнинг учта голидан иккитаси туркиялик футболчининг хатосидан кейин юзага келди. Ишончни оқлай олмади.

Тахирович 6:

Ёш футболчи баҳсни жуда яхши бошлади. Лекин мушак тўқималарининг шикастланиши туфайли ўйинни давом эттира олмади.

Бове 6:

32-дақиқада Тахировичнинг ўрнига тушиб, анча фаол ҳаракат қилди. Майдон марказидан ташқари, ҳимояга ёрдам берди.

Матич 5.5:

Жуда жўн ва секин ҳаракат қилди.

Дзаньоло 7:

Матични ўрнига иккинчи бўлимни бошлаган футболчи ўйинда ўзгариш қила олди. Шомуродов билан бир бирини тушуниб ўйнади. Гол уриб, римликларни курашга қайтарди.

Камара 6:

Жуда кўп югурди, ўз вазифасини уддалади.

Миссори 5.5:

Кутилган ўйинни намойиш этмади.

Вольпато 6.5:

Миссори ўрнига иккинчи бўлимдан бошлаб ҳаракат қилган ёш футболчи жамоадошларини қулай вазиятга чиқарди. Дзаньоло ва Шомуродовга голли пас узатди.

Эл-Шаарави 6:

Фаол ўйнади, лекин самарали натижа йўқ. Баҳсни иккинчи марказий ҳужумчи сифатида бошлаб, кейин қанотдан ҳужум уюштиришга уринди.

Абрахам 5:

Тэммининг хатоси японларнинг биринчи голига олиб келди. Бу мавсум ўз даражасини кўрсата олмаяпти.

Шомуродов 6:

shomurodov

Абрахамнинг ўрнига майдонга тушиб, бир тайм ўйнаган ўзбек футболчиси Дзаньоло билан яхши тандем ҳосил қилди. Николони икки марта қулай вазиятга чиқарди. Лекин ўзи ҳам бир неча вазиятларни барбод қилди. Шунга қарамай, ўйин охирида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Яна бир клуб Шомуродовни сўради, “Рома” жавоб қайтарди!

Японияда гол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир фикр билдирди!

Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
30/11/2022 07:49
Нимадан куткарди
Xayrullo Xon
29/11/2022 09:11
Eldor omad
&
БМЗ
29/11/2022 09:58
Элдор булмаса Романи, Рома булмаса Элдорни хеч ким реклама килмас эканда.