Corriere dello Sport: Моуриньо Шомуродов “Рома”га келишини билмаган!

“Рома” жорий мавсумда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қийналмоқда. А Серияда Жозе Моуриньо шогирдлари доимий кучли бўлган етакчи жамоалар билан етарли даражада рақобатлаша олмаяпти.

651226_original

“Бўрилар”нинг халқаро майдон – Европа лигасидаги ўйини ҳам мухлису мутахассисларда ижобий таассурот қолдиргани йўқ.

Италияда анча нуфузли ҳисобланган Corriere dello Sport газетасининг директори Иван Дзазарони Рим клуби атрофидаги вазиятни таҳлил қилиб, ўткир фикрлар билдирди.

Бу журналист Жозе Моуриньога энг яқин манбалардан бири ҳисобланади. Унинг мақоласи “Рома” хўжайини Дэн Фридкинга қаратилган бўлиб, клубнинг трансфер сиёсати танқид қилинган.

Иван Дзазарони ўз мақоласида қуйидаги фикрларни илгари сурди.

Умуман олганда, Жозе Моуриньо ўзи истаган даражада фаолият юритиши учун унга халақит қилаётган омиллар бор. Менимча, клубга эгалик қилувчи Фридкинлар бошқа нарсаларга қараганда, олти юлдузли меҳмонхоналарни ташкил қилиш масаласига кўпроқ қизиқади, шекилли", - деб ёзди Иван Дзазарони Corriere dello Sport газетасидаги мақоласида.

Моуриньо “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилганидан кейин орадан етти кун ўтиб, “Рома” билан шартнома имзолаган пайтда, вазият бошқача бўлиши кутилганди. Ҳатто, Жозе “Рома” Элдор Шомуродов ва Матиас Вина каби футболчилар келишини билмаган ҳам. Аслида спорт директори Тьягу Пинто Римга келгунича Жозе у  билан бирга ишлашидан ҳам бехабар бўлган”, – дейди Иван Дзазарони.

шома

Мақолада ёзилишича, Жозе Моуриньо жамоа марказий ҳимоячига муҳтож бўлиб турган бир пайтда ҳужумчи Ола Сольбаккеннинг олиб келинганини ҳазм қилишига тўғри келди. Ҳатто, Тэмми Абрахамдан фойдали бўлган Эдин Жекони кетишини ҳам қабул қилди.

Ҳозирги “Рома” таркиби Фонсека давридагидан заифроқ. Жамғармасида 25 та соврин бўлган Моуриньодек мутахассис обрў-эътибор нуқтаи назаридан “Рома”дан 7-8 баравар устун туради. Моуриньо нимани нотўғри қилди? Унинг таркиби аввалгидан кучли эмас. Фақат илгари ўйнаган тажрибали ўйинчилар ўрнида  Вольпато ва Залевски каби ёшлар тўп тепяпти.

Рик Карсдорп билан можаро бўлди. Нидерландиялик ҳимоячи доим қўрқиб ўйнайди. “Сассуоло” билан баҳсда ҳам уч марта тўпни тўғри рақибга тепиб юборди, Лорьентега бас келолмади. Рик ёмон ўйинчи. Омма эътиборидаги профессионал бўлганингдан кейин танқид ҳам оммавий бўлади-да. Моуриньо футболчи ўз имкониятларини юз фоиз ишга солмаганида эътироз қилади. Карсдорпни тарбиялашнинг ягона йўли матбуот орқали таъсир қилиш эди”, - деди Иван Дзазарони.

“Рома” Шомуродов вазиятига ойдинлик киритди!

Шомуродов учун курашда асосий фаворит номи аниқ бўлди

"Рома"ни қутқарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yusupov Ibrohim
01/12/2022 08:22
Shuncha narsani bilmasa,aralasha olmasa,nimaga otni kallasiday oylik olib yuripti.
&
Абдурахмон лидер
01/12/2022 07:51
Бекорчи гаплар