Шомуродовнинг "Фенербаҳче"га трансфери барбод бўлди

Туркия чемпионатида 14 та гол билан тўпурар бўлиб турган Элдор Шомуродовни "Фенербаҳче" трансферлар ойнасининг сўнггида ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилди, лекин бу амалга ошмади. 

Туркиялик жуналист Эрсан Сердалнинг сўзларига кўар, "Фенербаҳче" ҳужумчини ўз таркибига қўшиб олиш учун таклиф билан чиқди: Фред + 6 миллион евро. "Башакшеҳир" томони эса Фред + 10 миллион евро истади. 

Инсайдкернинг таъкидлашича, Нури Шаҳин ҳам Шомуродовни кетишини истамади. "Башакшеҳир" эса "Фенербаҳче"дан 12 миллион евро сўради. Шу билан музокаралар якунланди, жамоалар келиша олишмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!