Шомуродовнинг "Галатасарой" клубига трансфери бўйича музокаралар "музлаб қолди"

"Галатасарой" клуби Италиянинг "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов трансфери бўйича музокараларни тўхтатиб қўйди.

Туркиянинг "Futbolgundem" нашри хабарига кўра, Истанбул жамоаси бошқа ҳужумчи вариантларини изламоқда. 

Аввалроқ, 28 ёшли ҳужумчига А Сериянинг бошқа жамоасидан таклиф бўлган эди. "Лечче" уни ижарага олмоқчи бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди

Эслатиб ўтамиз, Шомуродовнинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!