Шомуродовнинг “Кальяри”даги дебюти қандай баҳоланди?
А Серияда биринчи тур учрашувлари якунланди. Ўнта учрашувдан атиги иккитасида ғолиб аниқланмади.
Ниҳоят, А Серия дебютанти “Кальяри” ҳам чемпионатни бошлаб олди. Туринда “Торино” меҳмони бўлган Клаудио Раньери шогирдлари бир очко эгаси бўлди. Бу баҳс биринчи турда томошабинлар гол кўрмаган ягона учрашув бўлди.
Мутахассислар дебютант жамоа учун “Торино” каби кучли жамоа майдонидан дуранг билан қайтишни ижобий натижа сифатида қайд этмоқда.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун аҳамиятлиси эса, Элдор Шомуродов Сардиния клубида А Серияда дебют қилгани бўлди.
Клаудио Раньери ҳали спорт формасини тўлиқ тиклаб улгурмаган ўзбекистонлик легионерни 62-дақиқада захирадан майдонга туширди.
Учрашув таҳлили билан шуғулланаётган манбалар, хусусан, https://www.calciomercato.com сайти “Кальяри” футболчиларининг ҳаракатларини баҳолаб чиқди.
Борис Радунович 6,5:
Ҳар доим шай ҳолатда турди. Санабриянинг зарбасидан кейин суперсейв намойиш қилди.
Эдуардо Гольданига 5,5:
Ҳимояда мустаҳкм ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ, рақиб футболчиларидан Карамох тезкор ўйини билан уни анча қийнаб қўйди.
Аллесандро Ди Пардо 6:
Иккинчи бўлим бошида Гольданиганинг ўрнига майдонга тушиб, анча фаол ўйнади. Ҳужум уюштиришда ўзини кўрсата олди.
Альберто Доссена 6.5:
Рақибнинг асосий фигураларидан ҳисобланган Санабрияни ўйиндан чиқара олди. Дебют учрашувида зўр ўйнади.
Адам Оберт 6:
“Торино” ҳужумчиси Радоничга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳимояни яхши бошқара олди.
Габриэле Дзаппа 5.5:
Тезкорлик етишмади. Бундан ташқари, ҳужум уюштиришда бироз суст ўйнади.
Иброҳим Сулемана 6.5:
Легионер футболчи ўзини кўрсата олди. А Серия босимини енгиб ўтди ва ўзини йўқотиб қўймади.
Антуан Макумбу 6:
Сулемана билан биргаликда майдон марказида анча фаол ва самарали ўйнади. Ҳимояланишда ҳам ишончли ҳаракат қилди.
Пауло Аззи 6:
Ҳимояланишда ўзини кўрсатди. Бир неча маротаба хавли ҳужум уюштиришга уриниб кўрди.
Найтан Нандес 6:
Голлар ҳисобини очишга яқин келди. Бир неча маротаба жамоадошларига қулай тўп оширишни уддалади. Янада кучлироқ ўйнашга салоҳияти етади.
Леандро Паволетти 6:
Нандеснинг ўрнига майдонга тушган тажрибали ҳужумчи бу гал анча фаол ўйнади.
Зито Лувумбо 5.5:
Олдинги чизиқда хавфли вазиятлар ярата олмади. Шу боиз, 62-дақиқада ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.
Элдор Шомуродов 5.5:
Тўпни жамоасида сақлаб қолишга уринишлари билан эътиборни қозонди. Бир неча вазиятда жамоадошларини ҳужумга чиқариш учун аниқ пас бера олди.
Гаэтано Ористанио 6.5:
Бу футболчи ҳар жабҳада ўзини кўрсата олди. Энг зўр ўйинчи бўлиши учун битта гол етишмади холос.
Якуб Янкто 6:
Бу футболчи гол уришга жуда яқин келганди. Анча фаоллиги билан ажралиб турди.
Клаудио Раньери 6:
Кутилмаган қарорлари билан кўпчиликни ҳайратга солди. У амалга оширган ўзгартиришлар “Кальяри”нинг ўйинини кучайтирди. Сафар учрашувидан очко олиб қайтди.
Бу футболчига Европада камида Шомуродовнинг йўлини берсин, дейишмоқда!
Фикрлар