Шомуродовнинг "Рома"даги дўсти ўрнини "Реал" футболчиси эгаллайди!
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини "Рома"да давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда "Sport Italia" ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи трансферига римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик ҳавбек жамоадан кетиши кутилаётган Генрих Мхитарян ўрнини эгаллайди.
30 июнь куни Иско расман эркин агентга айланади. У "қироллик клуби" сафида 2013 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда.
Фикрлар