Шомуродовнинг собиқ жамоасига қарши ўйини қандай баҳоланди?

Италиянинг саккизинчи турига келиб, “Кальяри” жамоаси навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу гал Клаудио Раньери жамоаси Жозе Моуриньо бошқарувидаги “Рома”дан 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

roma esulta lukaku lapresse

Бу ўйин “Кальяри”даги легионеримиз Элдор Шомуродов учун алоҳида аҳамият касб этди. Чунки ҳужумчимиз ҳамон “Рома” футболчиси ҳисобланади ва “Кальяри”да вақтинча ўйнамоқда.

Клаудио Раньери бу гал Шомуродовни захирада олиб қолди ва майдонга 74-дақиқада Гаэтано Ористанио ўрнига туширди.

Италия футболини ёритаётган https://www.calciomercato.com сайти экспертлари “Кальяри” футболчиларининг ўйини қуйидагича баҳолади.

Симоне Скаффет 6:

Пауло Дибалага қарши бирга бир вазиятда ишончли ўйнажи. Мавсумдаги дебют учрашувини тўртта гол билан “нишонлади”.

Пантелис Хацидиакос 4,5:

“Рома” бир дақиқада иккита гол урган вазиятнинг ҳар иккисида ҳам грециялик ҳимоячининг айби бор. Шу боис, танаффусда ўрнини Габриэле Дзаппага бўшатиб берди.

Габриэле Дзаппа 5:

Дзаппа ҳам ишончни оқлай олмади. Андре Белотти уни ожиз қолдириб, гол уриб кетди.

Матеуш Ветеска 4,5:

Бу ҳимояси рақиб ҳужумчиси Ромелу Лукакуга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Бельгиялик форвард деблини нишонлади.

Адам Оберт 5:

Обертнинг ҳаракати жамоадошлариникидан фарқ қилгани йўқ. Анча бўш ўйнади. 68-дақиқада ўрнини Альберто Доссенага бўшатиб берди.

Альберто Доссена 6:

Майдонга тушиши билан жамоадаги мувозанатни ўнглай олди.

Пауло Ацци 5:

Ҳужумга ёрдам беришга уриниб кўрди, бироқ ўзини кўрсата олгани йўқ.

Иброҳим Сулемана 4,5:

Жуда кўп энергия сарқлади, шунга қарамай, ҳар гал тўпга кеч қолди. Қўпол ўйнади ва шу боис, 39-дақиқада захирага олинди.

Зито Лумумбо5,5:

Сулемана ўрнига майдонга тушган Лувумбо ҳам ўз ўйинини топиб олиши анча қийин кечди. Кейин роқ, ўз даражасида ўйнай бошлади.

Маттео Прати 5,5:

Баҳсни яхши бошлади, бироқ тажрибали рақиб унинг имкониятларини чеклаб қўйди. А Сериядаги биринчи голини узоқ масофадан урди. Лекин VAR голни бекор қилди.

Антуан Макумбу 4,5:

Макумбу ўйинда умуман кўрингани йўқ.

Найтан Нандес 6:

Ҳар бир тўп учун курашди. Ўйин охирида пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди.

Гаэтано Ористанио 5:

Кучли рақибга қарши ўйнашга тажрибаси етишмади. Ўрнини 74-дақиқада Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.

Элдор Шомуродов 6:

Шомуродов собиқ жамоасига қарши бошқача ўйнади. У жуда фаол тўп тепди, кўп ҳаракат қилди. Леонардо Паволттини жуда қулай позицияга чиқарди.

gettyimages-1578046069-612x612

Андреа Петанья 5,5:

Курашишга ҳаракат қилди. Лекин ҳаммаси муваффақитясиз чиқди.

Леонардо Паволетти 6:

Петанья ўрнига 68-дақиқада майдонга тушган тажрибали ҳужумчи гол уришга яқин келганди. Бироқ имкониятдан фойдалана олмади.

Клаудио Раньери 5:

Жамоани мураккаб вазиятдан олиб чиқа олмаяпти. "Кальяри" охирги тўрт учрашувда бирорта очко жамғара олгани йўқ.

Ҳусановнинг “Лилль”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Тезкор: Ҳусанов мухлисларига “Ланс”дан хушхабар

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
салахидин
09/10/2023 13:58
Факат мактагин
&
Азизжон
09/10/2023 07:06
Элдорни Мавр синдирдида