Шомуродовнинг собиқ шериги суперҳужумчига айланди
Шомуродов “Женоа”да ўйнаган даврда ҳужум чизиғида Жанлука Скамакка билан бирга ҳаракат қилган эди.
Кейинги мавсумда Элдор “Рома”га трансфер қилинган бўлса, Скамакка ижара муддатидан якунлаб, “Сассуоло”га қайтганди.
Ўтган мавсум италиялик ҳужумчи учун омадли бўлди. А Серияда 36 маротаба майдонга тушган Скамакка рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди. 23 ёшли футболчининг тўпурарлик қобилияти гранд жамоалар эътиборидан четда қолмади.
Кўп гол урадиган ҳужумчи қидираётган “Арсенал” Скамакка учун “Сассуоло”га 41 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, “канонирлар” ўз таклифига рад жавобини олди.
Скамакка аслида “Лацио” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, Жанлука “Рома”, ПСВ, “Кремонезе”, “Зволли”, “Асколи” каби жамоаларда ҳам тўп тепган. Унинг “Сассуоло” жамоаси билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар