Шомуродовнинг собиқ устози ва жамоадошлари коронавирусга қарши вакцина олди (ФОТО)

"Ростов" клуби матбуот хизмати жамоа футболчилари ва мураббийилари вакцина қабул қилаётгани акс этган суратларни эълон қилди.

“Жамоамиз бош мураббийи Валерий Карпин ва "Ростов" футболчилари "Covid-19"га қарши эмланди.

Бугун бош мураббий Валерий Карпин, жисмоний таёргарлик бўйича мураббий Луис Мартинес, бир қатор футболчилар ва ходимлар Россиянинг “Спутник V” препарати билан биринчи дозани қабул қилишди”, - дейилади клуб хабарида.

Image

Image

Image

Image

Маълумот учун, “Женоа”да тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов А Серия клубига ўтишдан аввал бир неча мавсум айнан “Ростов” шарафини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!