Шомуродовнинг тўрт жамоадоши сафга қайтди

“Женоа” клубида умумий ҳисобда 22 киши, улардан 17 нафари коронавирус билан касалланган эди. Энди соғайган футболчилар бирин-кетин сафга қайтмоқда.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, яна тўрт нафар ўйинчи коронавирусдан даволанди. Велон Бехрами, Давид Бираски, Филиппо Мелегони ва Лассе Шоне каби футболчиларнинг кетма-кет иккита тести манфий натижа берди.

Айни пайтда “Женоа” асосий таркиби 19 октябрь куни “Вереноа”га қарши ўтказиладиган сафар учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоанинг янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам генуяликлар таркибида машғулотларни бошлаб юборди.

Шомуродов дебютга қандай тайёрланмоқда ёхуд у қачон майдонга тушади? (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!