Шомуродовнинг трансферини тасдиқлаган раҳбар ишдан олинди

“Женоа” сайти клуби спорт директори Даниэле Фаджианонинг лавозимидан олинганини расман эълон қилди.

Ёзги трансферлар охирида “Ростов” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтаётгани ҳақида турли мазмундаги хабарлар тарқатилган бир паллада айнан  Даниэле Фаджиано клубнинг ўзбек ҳужумчисини олаётганини расман тасдиқлаб, масалага ойдинлик киритган эди.

Маълумотларга қараганда, бу мутахассис спорт директори лавозимида уч ой ишлади. Унинг ишдан олинишига клуб президенти Энрико Прециозе билан келиша олмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Даниэле Фаджиано Генуяга келгунга қадар узоқ йиллар давомида “Парма”клуби бошқарув тизимида меҳнат қилган.

Футболни тушунмаганлар Шомуродов ҳақидаги гапирмасин!

"Шомуродов Россияга қайтиб кетади!"

“Женоа”: Шомуродов учди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!