"Шўртан" футбол клуби раҳбарияти ва фахрийлар ўртасида учрашув ташкил этилди
Жорий йилнинг 15 март куни Про-Лига беллашувларига старт берилади. Чемпионат бошланишидан аввал “Шўртан” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан ғузорлик футбол, меҳнат фахрийлари ва жамоа иштирокида бир пиёла чой устида учрашув ташкил этилди. Фахрийлар янги мавсумда Суперлигага чиқишни мақсад қилган клубга мавсум старти олдидан оқ фотиҳа беришди.
Жамоа бош менежери Шамил Ярулин бошчилигида Қашқадарё футболи, хусусан, клуб ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фахрийлар, мураббийлар ва ишчи-ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Манба: “Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар