“Шўртан” машғулотларнинг сўнги босқичини ўтказиш учун Тошкентда йиғилди
Ads

 

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 21 июль куни ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш мақсадида Тошкентга жўнаб кетган “Шўртан” 28 июль куни режалаштирилган тўртинчи ўртоқлик учрашувини “Обод” жамоасига қарши ўтказди. Ушбу назорат учрашувидан сўнг эса “оқ бўрилар”га икки кунлик қисқа танаффус эълон қилинган эди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Бугун, яъни 31 июль куни иккинчи давра ўйинларига тайёргарликнинг сўнги босқичини ўтказиш учун ғузорликлар яна Тошкентда йиғилишди. Ғузорликлар пойтахтда 3 августга қадар тайёргарлик кўришади ва 4 август куни миллий чемпионатимизнинг 16-туридан ўрин олган “Нефтчи” –“Шўртан” учрашувни ўтказиш мақсадида Фарғонага йўл олади.