“Шўртан” “Пахтакор” тарбияланувчиси билан шартнома имзолади

TIGGO 2 PRO

“Шўртан” Аббос Эргашбоев билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда клубнинг матбуот хизмати. 

Ғузорликлар янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол ҳаракат қилишда давом этмоқда. Бу гал клуб мутасаддилари жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Эргашбоев билан шартнома имзолади. 
 
21 ёшли вингер илгари "Пахтакор", "Андижон" ва "Металлург" каби клубларда ҳаракат қилишга муваффақ бўлган. У янги мавсумда “Шўртан” шарафини ҳимоя қилади. 

Маълумот ўрнида, Аббос умумий фаолияти давомида 16 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!