"Шўртан" янги ҳужумчи транферини эълон қилди

Суперлигага қайтган "Шўртан" таркибини Далер Шарипов билан кучайтирмоқда. 
 
Бир неча дақиқа олдин гўзорликлар "Металлург"нинг собиқ футболчиси ҳисобланган Далер Шарипов билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Клуб бундан ташқари Аброр Тошқўзиев ва Темур Мамасидиқов трансферларини ҳам эълон қилган эди. 
 
Ўтган мавсум бекободликлар сафида ҳаракат қилган Шарипов янги клуб билан бир йиллик келишувга эришган. 
 
Маълумот ўрнида, 20 ёшли форвард ўтган мавсум 39 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг Тransfermarkt порталидаги нархи 175 минг евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!