
"Шўртан"да яна янги футболчилар ва ўртоқлик ўйинларини бошлади
Про лигадан Суперлигага чиққан Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида биринчи назорат учрашувида майдонга тушди. Рақиб Про лига иштирокчиси Фарғонанинг "ФАРДУ" жамоаси бўлди.
Ғузорликлар пойтахтдаги йиғин доирасида биринчи назорат учрашувида фарғоналикларга минимал 1:0 ҳисобида имкониятни бой беришди. Баҳодиржон Абдувалиевнинг ягона голи водийликларга ғалаба келтирди.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, "Шўртан" таркибига яқинда "Насаф"ни тарк этган Дониёр Нарзуллаев, "Металлург"да ўйнаган ва "Пахтакор"га тегишли бўлган Аббос Эргашбоев каби янги футболчилар ҳам қўшилишган.
"Шўртан"нинг асосий таркиби: Шерзод Абдураимов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Миркомил Абдураззоқов, Азизбек Пирмуҳаммедов, Камронбек Саидазимов, Сирожиддин Қўзиев, Дониёр Нарзуллаев, Бекзод Сувонов, Далер Шарипов, Асадбек Саидхонов. Жўрабек Маннонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Аббос Эргашбоев, Сардор Саъдуллаев, Аброр Тошқўзиев, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Шаҳбоз Нуриддинов, Шаҳзод Неъматжонов, Улуғбек Худойбердиев, Жавоҳир Ҳасанов, Миржалол Жумаев, Мурод Жабборов.
Фикрлар