"Шўртан"га янги директор тайинланди
"Шўртан" футбол академиясига янги директор тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Хабарингиз бор, гўзорликлар футбол клуби мутасаддилари болалар футболига алоҳида эътибор бериб келмоқда. Бош жамоанинг Суперлигага қайтиши замирида футбол академиясига ҳам юксак мақсадлар қўйилмоқда.
Суперлига клуби ўзига бегона бўлмаган, ўз вақтида мазкур клубда ҳаракат қилган Элдор Мойлиев футболчилик фаолиятини якунлаб, болалар футболида олиб борди. АФК инструктори ва ПРО лицензиясига эга бўлган Элдорга ишонч берилиб, “Шўртан” футбол клубига директор этиб тайинланди. Тез кунларда иш бошлаши кутилмоқда", - дея деб хабар берилмоқда.
Маълумот учун, Ғузор клуби жорий мавсум Суперлигада иштирок этади.
Фикрлар