"Шўртан"ни вақтинчалик бошқарувчи мураббий маълум

CHERY AUTO

"Шўртан" клубини вақтинчалик Элдор Мойлиев бошқаради. Бу ҳақда клуб вакилларига таянган ҳолда ЎзПФЛ маълум қилди.

Tecno

Жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев билан тузилган меҳнат шартномаси ўзаро келишилган ҳолда бекор қилинганлиги сабабли, клуб академияси директори лавозимида ишлаб келган Элдор Мойлиев вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида бўлажак учрашувларда жамоани майдонга бошлаб тушади.

Маълумот учун, Анвар Бердиев 2023 йил май ойида "Шўртан" жамоасини  қабул қилиб, 7 йиллик танаффусдан сўнг клубни 2024 йил якунида Суперлигага олиб чиқди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Шоим Зарипов
07/05/2025 21:02
ШУРТАН КЛУБИНИ ХАМИКОВГА БЕРИШ КЕРАК