Шота Арвеладзе: Жамоамга кейинги икки ўйинда ишонаман
Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Беллашувдан кейинги матбуот анжуманида "шерлар" устози Шота Арвеладзе баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Икки турли бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлим кўпроқ кутилганидек кечди, жамоалар яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Рақиб тўпни назорат қилиш, тўғри ўйнашга интилди. Шогирдларимга биринчи бўлим учун миннатдорлик билдираман. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ўйинчилари оғирроқ оёқ билан ўйнади. Уч кунда ўйин режимида бу оддий ҳолат. Футболчилар кўп таваккал қилишни истамади. Қисқа муддатли турнирларда очкони қўлга киритиш, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш рўй беради. Йигитларни икки яхши ўйин билан табриклайман. Тўп ва суръатни назорат қилдик, аммо баъзида шиддат етишмади. Зарбалар бериш, тўпни узатишлар етишмай қолди. Жамоамга кейинги икки ўйинда ишонаман.
Сюрпризларни кузатмадик. Биз назарда тутган ҳолатларни рақиб ҳам эътиборга олди. Биринчи бўлимда анча очиқ ўйин кечди. Иккинчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасида очко ва кейинги ўйин тўғрисида ўйлаш бошланди", - деди грузиялик мутахассис.
Фикрлар