Шота Арвеладзе: "Металлург" ҳар бир рақибга жиддий қаршилик кўрсата олади
"Аста-секинлик билан чемпионатнинг қизғин палласи кириб бормоқда. Биринчи давра ўртасига етиб келдик. Ҳозирча яхши ўйин намойиш этяпмиз, аммо ҳеч нарсага қарамай, олдинга қараб бориш, ўйинни янада яхшилаш устида ишлашда давом этиш керак.
Ҳеч бир рақибни шунчаки енгиб бўлмайди. Энди ҳар бир учрашув аҳамияти ортиб бораверади. Биз доимгидек ҳужумкор ва ишқибозларга ёқадиган чиройли ўйин намойиш этишга интиламиз. Рақибларни ҳурмат қиламиз ва ҳар бир учрашувга жиддий муносабатда бўлишга уринамиз.
“Металлург” яхши жамоа. Улар охирги икки йилда яхши жамоалардан бирига айланишди. Таркибида бир қатор тажрибали ва яхши ижрочилари бор. Ҳар бир клубга жиддий қаршилик кўрсата оладиган салоҳиятга эга. Бизнинг вазифамиз эса чиройли футбол кўрсатиш ва зафар учишга уринишдир", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Фикрлар