Шота Арвеладзе: "Навбаҳор"га қарши ўйинлар доимо қийин кечади

"Ўйинга жиддий тайёргарлик олиб бордик. Йўқотишларга келсак, Абдуллаев Туркияда муваффақиятли операция қилинди. У тикланиш жараёнини бошлаб юборди. Махсус машқларни бажаришга киришди. Сидиқовнинг ҳолатини эса бир оз кутишдан сўнг аниқ билиб оламиз. Уларга вақт керак. Жавоҳирда оғриқ тарқалгач, даволаниш жараёни бошланади.

"Навбаҳор"га келадиган бўлсак, бу жамоага қарши ўйнаш ҳамиша қийин кечади. Уларни яхши ва жиддий рақиб деб айтган бўлардим. Ҳар доим "Навбаҳор" билан ўйинлар қизиқарли ҳамда оғир кечади. Лекин биз ҳозир яхши ҳолатга кириб олдик. Шунинг учун уйда ўтадиган беллашувда ишқибозларимизга ғалаба совға этишга уринамиз", - деб Арвеладзенинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!