Шотландияда бош билан ўйнашни таъқиқлашмоқчи

Шотландия футбол ассоциацияси мамлакатда 12 ёшдан кичик бўлган болалар учун тўпни бош билан ўйнашни таъқиқлаш масаласини кўриб чиқмоқчи.

Глазго университети томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра собиқ футболчилар орасида мия касалликлари 3,5 баробар кўпроқ учрайди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 2016 йил АҚШ футбол федерацияси дунёда биринчи бўлиб 10 ёшдан кичик бўлган болаларга машғулот ва ўйин пайтида тўпни бош билан ўйнашни таъқиқлаган эди. Бундан ташқари АҚШда 11 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар ўртасида тўпни бош билан ўйнашда ҳам айрим чекловлар жорий этилган.