Германиянинг "Штуттгарт" клуби сардори Кристиан Гентнернинг оиласида қайғули воқеа содир бўлди.

Гап шундаки, кеча “Герта”га (2:1) қарши ўйинни стадиондан туриб кузатиб борган футболчининг отаси ўйиндан сўнг ўша ернинг ўзида оламдан ўтди.

Ўйин якунлангач Гентнер қисқача интервью берди ва дарҳол кийиниш хонаси томон йўл олди. Шундан сўнг эса бирдан трибунага қараб югурди. Боиси, айнан ўша ерда шифокорлар унинг отасини ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишаётган эди.

Минбар

Барча блоглар