Шу ҳужумчини 100 миллион еврога оламиз!
Англия Премьер-лигасида етакчилик қилаётган ва чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган “Арсенал” клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғига янги тўпурар олиб келишга қарор қилди.
“Канонирлар” янги мавсум олдидан ўз сафига “РБ Лейпциг” вингери Ян Диомандени қўшиб олишни истаяпти.
Бу ҳақда TEAMtalk нашри журналистлари маълумот тарқатди.
Лондон клуби ивуарлик футболчини Габриэл Мартинеллига ўринбосар сифатида олиб келмоқчи. “РБ Лейпциг” мутасаддилари эса, ҳужумкор футболчи бўйича 100 миллион евродан бошланган таклифларни қабул қилиша тайёр.
Диоманденинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
19 ёшли футболчи Бундеслига клубида 2025 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 та ўйинда 9 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 45 миллион еврога тенг.
Фикрлар