Шу олти футболчи сотилмайди холос
Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар даврида фақат олти нафар футболчи бўйича таклифларни кўрибб чиқмайди.
Get German Football News нашри берган маълумотга кўра, дормундликлар дарвозабон Грегор Кобель, ҳимоячи Нико Шлоттербек, ярим ҳимоячилар Эмре Жан, Юлиан Брандт, Марсель Забитцер ва Никлас Фюллькруг ҳар қандай ҳолатда ҳам клубда қолишини маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти янги таркибни айнан мана шу футболчилар атрофида шакллантиришга қарор қилган.
Якунланган мавсумда “Боруссия” Бундеслигада ғолиблик учун кураша олмади ва мусобақани бешинчи ўринда якунлади.
Халқаро майдонда эса, Чемпионлар лигасининг финалида иштирок этди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда “Реал”га 0:2 ҳисобида ютқазиб, бош совринни қўлдан чиқарди.
Фикрлар