Шу ўйинчи керакми, олинглар! “Ливерпуль” топ-футболчисини арзонга сотиб юборади

  • 8 декабрь, 17:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг амалдаги  ғолиби “Ливерпуль” етакчи марказий ҳимоячиларидан Иброҳим Конатенинг келажаги ҳалигича мавҳум бўлиб турибди.

Tecno

Франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида тугайди. Конате ўзига “Реал”дан жиддий қизиқиш борлигини билгани учун мерсисайдликларнинг ҳамкорликни узайтириш бўйича таклифларини қабул қилмади.

Кейинчалик “Қироллик клуби” ҳимоячининг ўйинида пасайиш кузатилаётгани туфайли уни жамоага таклиф қилиш фикридан қайтди.

Football Insider нашрининг ёзишича, “Ливерпуль” мутасаддилари 26 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида сотиб юбориш масаласини кўриб чиқмоқда. Чунки клуб қимматбаҳо ўйинчининг ёзда эркин агент мақомида жамоадан кетиб қолишига йўл қўймоқчи эмас.

Шу боис, мерсисайдликлар 55 миллион еврога баҳоланаётган Конатени 17 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Клуб январь ойида ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқишини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!