Шу шартни бажарсанг, “Арсенал”да яна 20 йил қоласан

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Арсенал” раҳбарияти испаниялик мутахассис Микель Артетани бош мураббий лавозимида узоқ муддат сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

MatchDay Central нашри маълумотига кўра, агар жамоа Европа Чемпионлар лигаси ва Англия Премьер-лигасида ғалаба қозона олса, Микель Артетата худди Арсен Венгер даврига ўхшаш янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр.

Лондон клуби Артетани жамоанинг келажак меъмори сифатида кўрмоқда ва барқарор муваффақият учун директорлар кенгаши томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлашни таъминламоқда.

Қайд этилишича, бундай сценарийда Артета, агар ўзи олдинроқ кетишга қарор қилмаса, “Арсенал” бош мураббийи лавозимида 20 йилдан ортиқ ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Микель Артета қўл остида “Арсенал” жорий мавсум Чемпионлар лигаси финалига чиқди ва Премьер-лигада яккапешқадам бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!