Шу яқин кунларда Ўзбекистон Суперлигасида амалга оширилган топ трансферлар
Ўзбекистон Суперлигасида трансферлар бозори ёпилишига саноқли соатлар қолмоқда. Сўнгги вақтларда амалга оширилган топ трансферлар билан танишинг.
"Андижон"
Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган "бургутлар" Ўзбекистон миллий терма жамоаси вингери Азизбек Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Бундан ташқари "Андижон" Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё кубогида ғалаба қозонган Сайфиддин Содиқов билан ҳам шартнома имзолади.
"Навбаҳор"
"Навбаҳор" клуби ҳам катта трансферлар қилишдан чўчимаяпти. "Лочинлар" Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев билан шартнома имзолади. Шу билан бир қаторда, Наманган клуби бразилиялик Алекс Фернандес трансферини ҳам эълон қилди. Жамоа янги мавсумда чемпионликни мақсад қилган кўринади.
"Пахтакор"
"Шерлар " Игор Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолаганидан сўнг, унинг ўрнини тўлдиришга киришди. Жамоаси ўз вақтида Польша ёшлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Пётр Паржишекни ўз сафига қўшиб олди. Пётр фаолияти давомида Нидерландия, Испания ва Италия каби дунёнинг энг кучли лигаларида тўп тепишга улгурган.
"Динамо"
Самарқандликлар ўтган мавсумдаги сингари чемпионлик пойгасида қатнашишни мақсад қилган кўринади. Жамоа бир нечта легионер футболчилар билан шартнома имзолади. Шу қаторда, жамоа бугун аргентиналик футболчи Сальвадор Санчес билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Футболчи "Ривер Плейт" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У марказий ва ўнг қанот ҳимоя чизиғида бемалол ҳаракатлана олади. Санчес самарқандликлар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
Фикрлар