Шуҳрат Тошпўлатов: "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмадик, бироқ..."

Cоcа-Cоlа Суперлига 9-туридан ўрин олган «Насаф» – «Навбаҳор» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Шуҳрат Тошпўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун Суперлиганинг энг кучли жамоаларидан бири билан баҳс олиб борганимизга қарамасдан ўйин назорати тўлиқ бизда бўлди. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Боиси, «Навбаҳор»га ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Бироқ ўз вазиятларимизни голга айлантира олмаганимиз сабаб дуранг ўйнадик.

Ҳар бир жамоа ўз майдонида ғалаба қозонишни истайди. Бугун рақибга нисбатан кўпроқ вазиятлар яратдик ва ўйлайманки, ғалабага лойиқ эдик.

Тожикистонлик легионерга тўхталадиган бўлсак, унинг позициясида Насруллаев ҳозир яхши формада бўлиб турибди ва шу сабаб уни майдонга туширмаяпмиз.

Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни ошириш мақсадида Мозговой ўрнига Абдураҳимовни майдонга туширдик. Манноновда эса кичик жароҳат бор эди. Унинг ўзи ўзгартириш қилишни истади. Сидиқовда эса толиқиш кузатилгани сабаб захирага олдик”, – деди Тошпўлатов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
07/05/2023 22:30
гузапояга хадеб пахта куйЯверманглар