Шунча ҳам омадсиз бўладими? “Барса” йўқотишга учради

CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” клуби X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жамоа ҳимоячиси Андреас Кристенсен жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатди.

Tecno

Маълум қилинишича, футболчи машғулот пайтида омадсиз ҳаракат оқибатида чап тиззанинг олд хочсимон боғлами қисман узилиши жароҳатини олган.

- Ўтказилган тиббий текширувлар натижасига кўра, даволашда консерватив ёндашув танланди. Тикланишнинг тахминий муддати футболчининг ҳолати ва ривожланишига боғлиқ бўлади, - дейилади клуб баёнотида.

Mundo Deportivo нашри маълумотларига кўра, 29 ёшли футболчи ушбу жароҳат сабабли тахминан тўрт ой давомида майдонга тушмаслиги мумкин.

Жорий мавсумда Кристенсен барча мусобақаларда 17 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, Кристенсеннинг бозордаги қиймати 10 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!