Шундай қилмасак, Холанд “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетарди!

“Боруссия” клуби директорлар кенгаши раиси Ханс-Йоахим Ватцке жамоа ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг шантномаси бадал суммаси нега киритилганига изоҳ берди.

Унга кўра, ҳужумчининг трансфер суммаси қанчани ташкил қилишидан қатъий назар дортмундликлар белгиланган 75 миллион евродан кўпига даъвогарлик қила олмайди.

- Холанднинг шартномасига бадал пулини қўшганимиз бежиз эмас. Шундай қилмаганимизда Эрлинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетарди. Энди у келажаги бўйича бир қарорга келиши керак. Биз эса “янги Холанд”ни топишимиз керак. Уни топишимизга эса ишончим комил, - деди Ватцке.

21 ёшли норвегиялик ҳужум Дортмунд клубига 2020 йили “Зальцбург”дан трансфер қилинган. Ўшанда “Боруссия” 20 миллион евро тўлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!