Силва: "Гвардиола билан ишлаш мутлақо бошқа даража"
Собиқ ярим ҳимоячи Давид Сильва Хосеп Гвардиола билан ишлаган давр ҳақида фикр билдирди.
"Мен узоқ вақт қанотда ўйнаганман, гарчи марказга кўпроқ мойил эдим, у мени марказга қўйди. Бу жой менга аъло мос келарди. Ўша йиллар ажойиб эди.
У билан ишлаш мутлақо бошқа даража эди, чунки у рақиб жамоанинг нима қилаётганини билиб, ҳаммани олдан режалаштирган. Ўйин давомида ҳамма нарса ўз-ўзидан содир бўлиб кетарди. Бу — мутлақо бошқа даража.
Унинг энг катта камчилиги — диққатни бир жойга тўплаши, у кўп эркинлик бермайди. Лекин бошқа барча жиҳатларда у — буюк инсон", - дея таъриф бериб ўтди испаниялик собиқ футболчи.



Фикрлар