Симеоне: “Атлетико” ўзини яхши томондан кўрсатмоқчи
Ads

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Копенгаген”га қарши (1:0) кечган Европа Лигаси 1/16 финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Атлетико” мухлислари жамоанинг муваффақиятидан хурсанд. Бизда ажойиб стадион, кўплаб ёшлар ва уларни етаклайдиган фахрийлар бор. Испания чемпионатида яхши иштирок этяпмиз, Европа Лигасида ҳам шуни такрорлашга ҳаракат қиламиз. “Атлетико” ўзини яхши томондан кўрсатмоқчи”, – деди аргентиналик мураббий.

Маълумот учун, “Атлетико” икки ўйин натижасига кўра (4:1) Европа Лигаси турнирининг нимчорак финалига йўл олди.

Минбар

Барча блоглар