Симеоне "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйинига баҳо берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне янги мавсум  бошида «Барселона»нинг ўйинидан катта таассурот олганини таъкидлади.
 

«Ҳозирги «Барса»ни кўриб, гўё бошқа спорт турини томоша қилаётгандек бўласиз. Майдонда классик марказий ҳужумчи йўқ, лекин Ямал ва Рафинья бор. Жамоа ўз майдонида ҳам, сафар ўйинларида ҳам жуда агрессив прессинг қилади. Рақибга умуман имкон қолдиришмайди. Хавфга боради, гол ўтказишдан қўрқмайди. Аксинча, гўё ўтказиб юборилган голлар уларни янада кучлироқ қилаётгандек. Ҳозирча улар энг кучлиси», – деди Симеоне.
 

«Кўк-анорранглилар» Ла Лигада кетма-кет етти ўйинда ғалаба қозониб, жами 31 та гол урди. Айни пайтда жамоа  турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчисидан беш очко олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!