Симеоне Гризманнинг ўрнига зўр футболчи топди

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ёзги трансферлар даврида "Барселона"га ўтишни режалаштираётган ҳужумчи Антуан Гризманнинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.

Cadena Ser тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” устози 27 ёшли французнинг ўрнига "Милан" ҳужумчиси Сусони жалб этмоқчи. Бироқ, “Атлетико” Гризманни жамоада қолган тақдирда ҳам Сусони ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрмоқчи.

Маълумот учун, 24 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсум “россонерилар” сафида А Серияда жами 35та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!