Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Симеоне тасдиқлади, Альварес «Атлетико»да ўйнашда давом этади

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Диего Симеоне Хулиан Альварес «Атлетико»да қолишини тасдиқлаб, жамоани унинг атрофида шакллантиришини айтди.

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес Мадрид жамоасида қолишини тасдиқлади.

Бундан аввалроқ клуб президенти Энрике Сересо ҳам шу ҳақда гапирган, шу билан бирга футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этган эди.

«Агар клуб эгаси шундай деган бўлса, менинг қўшимчам йўқ. Судда айтишади-ку, “иш ёпилди”, деб. Хулиан – ҳужум чизиғида биздаги энг кучли футболчи. Унинг салоҳияти ва сўнгги мавсумларда орттирган обрўсига таяниб, жамоани айнан унинг атрофида шакллантиришга ҳаракат қиламиз», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради AS нашри.

Шу билан бирга, Альварес 19 август куни Испания чемпионати биринчи туридан ўрин олган «Малага»га қарши уй учрашувида майдонга туша олмайди. Сабаби – ҳужумчи таътилдан сўнг ҳали оптимал спорт формага кириб улгурмаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ