Симеоненинг диктаторлиги туфайли бир футболчи қурбон бўлди
Бразилиялик Матеус Кунья "Атлетико Мадрид"ни тарк этди ва яқин орада АПЛ турнир жадвалида охирги ўринда бораётган "Вулверхэмптон" сафига бориб қўшилади. Бразилиялик футболчи билан шартноманинг шахсий шартлари бўйича келишув амалга оширилган.
У яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга учади. Кунья Мадрид клубини аргентиналик мураббий Диего Симеоне билан келишмовчилик туфайли тарк этганини айтди.
У Симеоне жамоаси билан анчадан бери ишлагани ва жуда яхши натижаларга эришганини таъкидлади, бироқ мутахассиснинг жамоада диктаторлик режимини ўрнатганига ҳам шаъма қилди.
"Футболда ҳам, афсуски, - кимдир сенга буйруқ беради, кимдир иерархияга риоя қилишни талаб қилади, сенинг устингдан қарор қабул қилади. Лекин якунда мен ҳам ўз фикрларимни айтишим керак эди, буни тўғри йўл бўлди деб айта оламан" - деди футболчи ижтимоий тармоқда.
Фикрлар