Симона биринчи бўлиб ярим финалга чиқди
Руминиялик Симона Халеп Лондонда давом этаётган "Уимблдон" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларда биринчилардан бўлиб ярим финалга чиқди.

Симона чорак финал учрашувида хитойлик Чжан Шуайга қарши кортга чиқиб, якунда 7:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Халеп турнирнинг ярим финалида украиналик Элина Свитолина ёки чехиялик Каролина Муховага қарши кортга чиқади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)