Симона Халеп испан гўзалини синовдан ўтказади
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп Қатарда ўтаётган мусобақанинг чорак финалидан муваффақиятли ўтди.

Симона “Qatar Total Open – 2018” турнирининг ярим финал йўлланмаси учун ўтказилган ўйинда америкалик Кэтрин Беллис билан рақобатлашиб, бор йўғи тўртта геймни бой берди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Халеп энди финалга чиқиш учун испаниялик Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқади.

Sports.uz