Симона Халеп Қатарда ўйнайди
Ads

Жорий йил 11-17 февраль кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида аёллар ўртасида теннис бўйича Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан "Qatar Total open" турнири ўтказилади.

Ушбу турнирда иштирок этувчи барча теннисчилар рўйхати аниқ бўлди.

Мазкур мусобақада руминиялик Симона Халеп, германиялик Анжелик Кербер ва Юлия Гёргес, япониялик Наоми Осака, чехиялик Каролина Плишкова, голландиялик Кики Бертенс, латвиялик Анастасия Севастова ва Елена Остапенко, франциялик Каролин Гарсия, австралиялик Эшли Барти, америкалик Мэдисон Кис, эстониялик Анетт Контавейт, украиналик Леся Цуренко, испаниялик Карла Суарес Наварро, беларуслик Александра Соснович каби теннисчилар билан бир қаторда бир неча ёш теннисчилар ғолиблик учун ўзаро рақобатлашади.