Симона Халеп Сиднейга етиб келди
Ads

Жорий йилнинг 7-12 январь кунлари Австралиянинг Сидней шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан "Premier" туркумига кирувчи  "Sydney International" турнири ўтказилади.

Руминиялик дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Симона Халеп соврин жамғармаси 823.000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада иштирок этиш учун  Сиднейга етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Халеп сентябрь ойидан бери ҳали мусобақаларда иштирок этмади. У сўнгги бора Пекин шаҳрида ўтган мусобақада қатнашиб, умуртқасидан жароҳат олган эди.