Симона Халеп Уханга йўл олмоқчи
Ads

Хитойнинг Ухан шаҳирида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан 22-28 сентябрь кунлари "Wuhan Open" мусобақаси ўтказилади.

Мазкур теннис турнирида руминиялик теннисчи Симона Халеп иштирок этиши ҳақида таклиф билдирган. Мусобақа ташкилотчилари эса ушбу таклифни бажонидил қабул қилишган.

Симона мазкур мусобақада фаолиятида олтинчи маротаба иштирок этади. Унинг энг яхши натижаси 2016 йилда кузатилган. У ўшан чорак финалга қадар етиб борган ва чехиялик Петра Квитовага имкониятни бой бериб қўйган эди.

Минбар

Барча блоглар