"Сити" 17 ёшли вундеркиндни гранд клублар билан талашяпти
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Матис Альберт Европа трансфер бозорида эътибор марказида турибди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.
Журналист маълумотига кўра, 17 ёшли иқтидорли футболчига Лондоннинг «Челси» жамоаси, шунингдек, «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, немис жамоаси раҳбарияти футболчи бўйича келиб тушаётган барча таклифларни, ҳатто ижара вариантларини ҳам рад этмоқда.
Америкалик ярим ҳимоячининг «шмеллар» билан амалдаги шартномаси келаси йил ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали экспертларининг баҳосига кўра, Матис Альбертнинг трансфер қиймати ҳозирча тахминан беш миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар